Наманганда реклама қонунчилигини бузган корхоналар жаримага тортилди

Date:

Улар ижтимоий тармоқларда тамаки, алкогол ва ўйинчоқ қуроллар иштирокидаги материаллардан фойдаланган. 

Наманганда реклама қонунчилигини бузган корхоналар жазоланди. 

Рақобат қўмитасининг Наманган ҳудудий бошқармаси томонидан ҳудудда жойлаштирилаётган реклама ахборотларининг қонун ҳужжатлари талабларига мослиги юзасидан ўрганиш ва таҳлил ишлари  олиб борилган. 

Жумладан, “KOKOBANGO” МЧЖга қарашли “Amacnamangan” ресторанининг расмий ижтимоий тармоқларида тамаки маҳсулотларини ҳамда тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларини истеъмол қилишга ундовчи реклама роликлари жойлаштирилганлиги;

“NAMANGAN FLAMINGO RESTORANI” МЧЖга қарашли “Flamingo” ресторанининг  ижтимоий тармоқларида ҳам алкоголь маҳсулотлари акс этган реклама материалларидан фойдаланилганлиги;

Ўқув маркази бўйича “MURODIM EDU” МЧЖга қарашли “MURODIMEDUCATION” марказга тегишли расмий ижтимоий тармоқларида реклама ролигида ўйинчоқ қуролдан фойдаланилган кадрлар  жойлаштирилгани аниқланди.

Юқоридаги ҳолатлар юзасидан, Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 225-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга кўра “KOKOBANGO” МЧЖ, “NAMANGAN FLAMINGO RESTORANI” МЧЖ ҳамда “MURODIM EDU” МЧЖга нисбатан реклама ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилганлиги натижасида белгиланган тартибда иш қўзғатилди. 

Ишни кўриб чиқиш натижаси бўйича белгиланган тартибда молиявий жарима қўлланилди.

Share post:

Subscribe

spot_imgspot_img

Popular

More like this
Related

Учқўрғон ҳокимиятига учинчи марта миллиардлар ажратиляпти

Янгиқўрғон туманига ҳам 2 млрд. сўмдан ошиқ пул берилади. 

Наманганда боғча мудири боғча пулини ўзлаштириб юборди

У тарбияланувчилар ота-оналаридан жами 70 млн сўмдан зиёд пул...

Наманганда фуқаро ИИБ ходимларини пичоқлади

Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида фуқаро пичоқ билан ички ишлар...

Омбудсман меҳнат қуллигидан қочган аёлни Россиядан қайтаришга ёрдам берди

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг Жиззах вилоятидаги минтақавий...