Наманганда фуқаро ИИБ ходимларини пичоқлади

Date:

Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида фуқаро пичоқ билан ички ишлар ходимларига жароҳат етказди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳолат жорий йилнинг 29 июль куни содир бўлган. Соат 20:50 да Фарғона маҳалласида яшовчи фуқаролар мурожаат қилиб, К.Қ. исмли шахс аҳоли тинчлигини бузаётгани ва жанжал қилаётгани бўйича туман ИИБга хабар қилган. Ҳудудга тунги хизматга бириктирилган 2 нафар профилактика инспектори ҳодиса жойига етиб бориб, К.Қ. томонидан содир этилаётган безорилик ҳаракатларини олдини олмоқчи бўлган.

Бироқ фуқаро ходимларнинг қонуний талабларини бажармай, уларга фаол қаршилик кўрсатган ҳамда қўлидаги хўжалик пичоғи ҳамда ёғоч бўлаги билан уларни уриб жароҳат етказган.

Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва айбланувчи қамоққа олинган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Тошкент туманида ўз хизмат вазифасини олиб бораётган профилактика катта инспектори фуқаро томонидан пичоқлангани ҳақида хабар берилганди.

Share post:

Subscribe

spot_imgspot_img

Popular

More like this
Related

Учқўрғон ҳокимиятига учинчи марта миллиардлар ажратиляпти

Янгиқўрғон туманига ҳам 2 млрд. сўмдан ошиқ пул берилади. 

Наманганда боғча мудири боғча пулини ўзлаштириб юборди

У тарбияланувчилар ота-оналаридан жами 70 млн сўмдан зиёд пул...

Наманганда реклама қонунчилигини бузган корхоналар жаримага тортилди

Улар ижтимоий тармоқларда тамаки, алкогол ва ўйинчоқ қуроллар иштирокидаги...

Омбудсман меҳнат қуллигидан қочган аёлни Россиядан қайтаришга ёрдам берди

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг Жиззах вилоятидаги минтақавий...