МТРК раиси ишдан олинди

Date:

У илк бор 2005 йилда телерадиокомпания раҳбарлигига келганди. 

Алишер Ходжаев МТРК раиси лавозимидан озод этилди. 

У 2020 йилдан буён Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раиси лавозимида фаолият юритиб келади. Бундан аввал у 2005 — 2017 йиллар орасида ҳам Ўзбекистон телерадиокомпаниясида (ҳозирги МТРК) раис бўлиб ишлаган. 2017февралда ишдан бўшатилган ва шу йилнинг августида яна МТРК раиси в.б этиб тайинланган.  Бу вақт оралиғида Ходжаев Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстона муносабатлар бўйича қўмита раиси ўринбосарлиги лавозимида фаолият юритди.
 
Шунингдек, Абдурашид Жўрабоев Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига раиси этиб тайинланди.

У 2023 йил 14 февралдан буён Бош вазир котибияти раҳбари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Абдурашид Жўрабоев меҳнат фаолияти давомида Президент маслаҳатчиси ўринбосари, Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибияти мудири ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси раиси лавозимларида ҳам фаолият кўрсатган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Share post:

Subscribe

spot_imgspot_img

Popular

More like this
Related

Учқўрғон ҳокимиятига учинчи марта миллиардлар ажратиляпти

Янгиқўрғон туманига ҳам 2 млрд. сўмдан ошиқ пул берилади. 

Наманганда боғча мудири боғча пулини ўзлаштириб юборди

У тарбияланувчилар ота-оналаридан жами 70 млн сўмдан зиёд пул...

Наманганда фуқаро ИИБ ходимларини пичоқлади

Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида фуқаро пичоқ билан ички ишлар...

Наманганда реклама қонунчилигини бузган корхоналар жаримага тортилди

Улар ижтимоий тармоқларда тамаки, алкогол ва ўйинчоқ қуроллар иштирокидаги...