Ўзбекистонда энг кўп ойлик тўланаётган соҳалар маълум қилинди

Date:

Мамлакатда 2023-йилда ўртача ойлик иш ҳақи 4 миллион 551 минг сўмни ташкил этиб, 2022-йилдагига нисбатан 17,2 фоизга ошди. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълумот берди.

Ўтган йилнинг январ–декабр ойларида ҳудудлар бўйича ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳри, Навоий, Тошкент, Андижон ҳамда Бухоро вилоятларида қайд этилди.

Йил давомида ўртача иш ҳақининг энг юқори ўсиш суръатлари Фарғона (19,1 фоиз), Жиззах (18,1 фоиз), Хоразм (18 фоиз), Самарқанд (17,8 фоиз) ҳамда Тошкент шаҳрида (18,7 фоиз) кузатилди.

2023-йилда ўртача ойлик иш ҳақининг энг баланд кўрсаткичи молия ва суғурта соҳасига тўғри келиб, 13 миллион 323 минг сўмни ташкил этди. Шунингдек, ахборот ва алоқа соҳаси 10 миллион 602 минг сўм, ташиш ва сақлаш соҳаси 6 миллион 937 минг сўм, саноат соҳаси 5 миллион 622 минг сўм билан ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан юқори кўрсаткични қайд этган.

Доимгидек таълим (3 миллион 123 минг сўм) ҳамда Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш (3 миллион сўм) соҳаларидаги ўртачи иш ҳақи миқдори бошқа соҳаларга нисбатан энг қуйи поғоналардан ўрин олган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Share post:

Subscribe

spot_imgspot_img

Popular

More like this
Related

Учқўрғон ҳокимиятига учинчи марта миллиардлар ажратиляпти

Янгиқўрғон туманига ҳам 2 млрд. сўмдан ошиқ пул берилади. 

Наманганда боғча мудири боғча пулини ўзлаштириб юборди

У тарбияланувчилар ота-оналаридан жами 70 млн сўмдан зиёд пул...

Наманганда фуқаро ИИБ ходимларини пичоқлади

Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида фуқаро пичоқ билан ички ишлар...

Наманганда реклама қонунчилигини бузган корхоналар жаримага тортилди

Улар ижтимоий тармоқларда тамаки, алкогол ва ўйинчоқ қуроллар иштирокидаги...