Қозоғистонда уч йилда 200 дан ортиқ аёл никоҳ мақсадида ўғирланган

Date:

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ вакили Булат Беисов қонунчиликка бундай турдаги жиноятлар учун жазони назарда тутувчи алоҳида норма киритиш зарурлигини билдирган.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ вакили Булат Беисов сўнгги уч йил ичида никоҳ қуриш мақсадида аёлларни ўғирлаш бўйича 200 дан ортиқ ҳолат қайд этилганини маълум қилди. Бу ҳақда “Zakon.kz” хабар берди.

Қайд этилишича, у қонунчиликка бундай турдаги жиноятлар учун жазони назарда тутувчи алоҳида норма киритиш зарурлигини билдирган.

“Охирги 3 йил ичида аёлларни турмуш қуриш мақсадида ўғирлаб кетиш ҳолатлари бўйича 200 дан ортиқ ҳолат қайд этилган. Аммо бу ҳолатлар бўйича бор-йўғи иккита жиноят иши қўзғатилган ёки судгача тергов ҳаракатлари олиб борилган. Шунинг учун, бизнинг фикримизча, жамоатчилик фикрини инобатга олган ҳолда, тегишли қарорни ишлаб чиқиш зарур. Ўзбекистон ва Қирғизистондаги қўшниларимиз томонидан кўзда тутилганидек, турмуш қуриш мақсадида аёллар ва қизларни ўғирлаш ҳолатларида алоҳида қоида жорий этиш зарур”, — деди Булат Беисов.

Share post:

Subscribe

spot_imgspot_img

Popular

More like this
Related

Учқўрғон ҳокимиятига учинчи марта миллиардлар ажратиляпти

Янгиқўрғон туманига ҳам 2 млрд. сўмдан ошиқ пул берилади. 

Наманганда боғча мудири боғча пулини ўзлаштириб юборди

У тарбияланувчилар ота-оналаридан жами 70 млн сўмдан зиёд пул...

Наманганда фуқаро ИИБ ходимларини пичоқлади

Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида фуқаро пичоқ билан ички ишлар...

Наманганда реклама қонунчилигини бузган корхоналар жаримага тортилди

Улар ижтимоий тармоқларда тамаки, алкогол ва ўйинчоқ қуроллар иштирокидаги...