Маълум қилинишича, бунга айрим аёллар “дафтар”га кириш ва ижтимоий ёрдам олиш учун никоҳни сунъий равишда бекор қилаётгани сабаб бўлган.ЖАМИЯТ11412:26Оила ва хотин-қизлар қўмитаси маълумотларига кўра, сўнгги пайтларда масъул ташкилотларни чалғитиш орқали турмуш ўртоғи билан никоҳини бекор қилдирган шахслар ижтимоий ёрдам олиб келаётган ҳолатлар кўпайган.Хусусан 2023 йил январь-март ойларида жами бўлиб, 13 102 та оилавий ажралишлар қайд этилган. Бу миқдор 2022 йилнинг шу даври (12 164 та)га нисбатан 938 тага, яъни 7,7 фоизга ошганидан далолат.Қайд этилишича, бу ҳолат асл эҳтиёжманд хотин-қизларни аниқлашда катта тўсиқ бўлмоқда.Қўмита юқоридаги сабабларга кўра, ҳукуматнинг 145-сон қарори билан тасдиқланган “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисида”ги низомга қўшимча киритишни таклиф қилмоқда.Унга кўра, “Аёллар дафтари”га киритиладиган хотин-қизлар рўйхатини шакллантиришда комиссия томонидан ижтимоий ёрдам олиш учун никоҳи бекор бўлган аёлнинг умумий рўзғор асосида эр-хотин бўлиб яшаётганлиги аниқланса, бу ҳолат масъул ташкилотларни чалғитиш, деб ҳисобланади ва “Аёллар дафтари”га киритиш рад этилади.Маълумот учун, 2020 йилдан бошлаб йўлга қўйилган “Аёллар дафтари” тизими орқали қарийб 2,5 миллиондан ортиқ хотин-қизни ижтимоий-иқтисодий, тиббий, ҳуқуқий ва психологик жиҳатдан қўллаб-қувватлаш учун 5,1 триллион сўмдан зиёд маблағ йўналтирилган.
“Аёллар дафтари”га кириш шартлари ўзгариши мумкин
Date:

