Кечки овқатни истеъмол қилмасликнинг зарарлари маълум бўлди

Date:

Диетологлар ётишдан 3-4 соат олдин овқатланишни тавсия қилади.

Кечки овқатдан воз кечиш ёки ўтказиб юбориш ортиқча вазн ортишига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда диетолог Оксана Панова маълумот берди.

Панованинг сўзларига кўра, кечки овқат диетанинг муҳим таркибий қисми бўлиб, нормал метаболизмни таъминлайди.

«Кечки овқатни тўлиқ ўтказиб юбориш вақт ўтиши билан метаболизмни секинлаштириши мумкин, шунинг учун сиз нафақат вазн йўқотмайсиз, балки ортиқча вазн тўплаш хавфини ҳам туғдирасиз», деб таъкидлади диетолог.

Бироқ, сиз ётишдан олдин овқатланмаслигингиз керак. Диетолог ётишдан 3-4 соат олдин овқатланишни ёки ухлашдан бир ярим соат олдин кичик тамадди қилиб олишни тавсия қилди.

Аввалроқ мутахассислар нонушта, тушлик ва кечки овқат ўртасидаги интервалларга тўғри риоя қилиш диабет ривожланиш хавфини камайтириши мумкинлигини айтганди. Унга кўра, уйқудан тургач, бир соат ичида нонушта қилган маъқул. Шунингдек, нонушта, тушлик ва кечки овқат интерваллари ораси жуда узайиб кетмаслигини лозим. 

Share post:

Subscribe

spot_imgspot_img

Popular

More like this
Related

Учқўрғон ҳокимиятига учинчи марта миллиардлар ажратиляпти

Янгиқўрғон туманига ҳам 2 млрд. сўмдан ошиқ пул берилади. 

Наманганда боғча мудири боғча пулини ўзлаштириб юборди

У тарбияланувчилар ота-оналаридан жами 70 млн сўмдан зиёд пул...

Наманганда фуқаро ИИБ ходимларини пичоқлади

Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида фуқаро пичоқ билан ички ишлар...

Наманганда реклама қонунчилигини бузган корхоналар жаримага тортилди

Улар ижтимоий тармоқларда тамаки, алкогол ва ўйинчоқ қуроллар иштирокидаги...