Камбағаллик чегараси яна оширилди

Date:

Ogoh.uzOgoh.uz > Blog > Хабарлар > Камбағаллик чегараси яна оширилдиХАБАРЛАРКамбағаллик чегараси яна оширилди30.04.2024, 15:36Ўзбекистонда минимал истеъмол харажатлари 4,3 фоизга ўсди — ойига 621 минг сўмдан 648 минг сўмгача. Ушбу кўрсаткич камбағаллик чегарасини аниқлашда ишлатилади. Мазкур сумма 1 майдан газ ва электр энергияси тарифлари ошиши муносабати билан йил бошидан буён иккинчи марта янгиланди.Президент ҳузуридаги Статистика агентлиги мамлакатда камбағаллик чегарасини аниқлаш учун фойдаланиладиган минимал истеъмол харажатлари (МИХ) миқдори аввалги 621 минг сўмдан 648 минг сўмгача оширилганини маълум қилди.2024 йил 1 майгача ёнилғи-энергетика ресурслари нархлари ошишини ҳисобга олган ҳолда минимал истеъмол харажатлари қийматини қайта кўриб чиқиш ва эълон қилиш Вазирлар Маҳкамасининг 16 апрелдаги «Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгиланганди.«2024 йил май ойидан ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари қиймати бир ойда киши бошига 648 минг сўмни ташкил этди. (2024 йил январда эълон қилинган қиймат 621 минг сўмни ташкил этган)», — дейилади Статистика агентлиги хабарида.

Share post:

Subscribe

spot_imgspot_img

Popular

More like this
Related

Учқўрғон ҳокимиятига учинчи марта миллиардлар ажратиляпти

Янгиқўрғон туманига ҳам 2 млрд. сўмдан ошиқ пул берилади. 

Наманганда боғча мудири боғча пулини ўзлаштириб юборди

У тарбияланувчилар ота-оналаридан жами 70 млн сўмдан зиёд пул...

Наманганда фуқаро ИИБ ходимларини пичоқлади

Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида фуқаро пичоқ билан ички ишлар...

Наманганда реклама қонунчилигини бузган корхоналар жаримага тортилди

Улар ижтимоий тармоқларда тамаки, алкогол ва ўйинчоқ қуроллар иштирокидаги...