Ўзбекистон афғонистонлик талабаларга 50 та стипендия ажратди

Date:

“Толибон” Олий таълим вазирлиги Ўзбекистон афғонистонлик талабаларга 50 та стипендия ажратишини эълон қилди. Бу ҳақда Atlas Press хабар берди.

Вазирликнинг илмий маслаҳатчиси Лутфуллаҳ Хайрхоҳ Ўзбекистоннинг Кобулдаги элчиси Ёдгорхўжа Шодмонов билан учрашди. Улар Ўзбекистондаги афғонистонлик талабаларнинг муаммоларини ҳал қилиш ва икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилган.

Шодмонов учрашувда афғонистонлик талабаларга 50 та стипендия берилишини айтган. “Толибон” Олий таълим вазирлиги стипендиялар бакалавриат талабаларига берилишини билдирган, аммо стипендиялар қайси таълим йўналишларини қамраб олиши ва улар қандай берилишига аниқлик киритмаган. Вазирлик айни пайтда Ўзбекистонда 43 нафар афғонистонлик талаба таҳсил олаётганини маълум қилган. Аввалроқ Япония ҳам афғон талабаларига стипендия ажратилишини эълон қилганди.

Share post:

Subscribe

spot_imgspot_img

Popular

More like this
Related

Учқўрғон ҳокимиятига учинчи марта миллиардлар ажратиляпти

Янгиқўрғон туманига ҳам 2 млрд. сўмдан ошиқ пул берилади. 

Наманганда боғча мудири боғча пулини ўзлаштириб юборди

У тарбияланувчилар ота-оналаридан жами 70 млн сўмдан зиёд пул...

Наманганда фуқаро ИИБ ходимларини пичоқлади

Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида фуқаро пичоқ билан ички ишлар...

Наманганда реклама қонунчилигини бузган корхоналар жаримага тортилди

Улар ижтимоий тармоқларда тамаки, алкогол ва ўйинчоқ қуроллар иштирокидаги...