Мирзиёев Доғистон воқеалари сабаб Путинга ҳамдардлик билдирди

Date:

Тўқнашувлар сабаб ҳозиргача 15 полициячи ва олти жангари ҳалок бўлган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Дарбанд ва Маҳачқалъа шаҳарларида содир этилган террорчилик ҳаракатлари оқибатида кўплаб ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари ва фуқаролар қурбон бўлгани муносабати билан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга мактуб йўллаб, чуқур ҳамдардлик билдирди.

Ўзбекистон етакчиси Доғистондаги террорчилик ҳужумларини қатъий қоралади ҳамда ушбу таҳдидларга қарши курашда тегишли тузилмаларнинг фаол ҳамкорлигини давом эттиришга тайёрлигини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 23 июн куни кечқурун номаълум шахслар Доғистоннинг икки шаҳрида черков ва синагогага ҳужум қилди.

Республика раҳбари Сергей Меликовга кўра, ҳужумларда ҳозиргача 15 полициячи ва олти жангари ҳалок бўлган. Жангларнинг фаол босқичи якунланган. Уч нафар тинч аҳоли ва 13 нафар полициячи шифохонага ётқизилди. 



Сергокалинский тумани раҳбари Магомед Умаров ҳибсга олинган. Маълумотларга кўра, унинг икки ўғли жангарилар сафида ҳужумларда қатнашган. 

Мазкур воқеалар ортидан Доғистонда уч кунлик мотам эълон қилинди. 

Share post:

Subscribe

spot_imgspot_img

Popular

More like this
Related

Учқўрғон ҳокимиятига учинчи марта миллиардлар ажратиляпти

Янгиқўрғон туманига ҳам 2 млрд. сўмдан ошиқ пул берилади. 

Наманганда боғча мудири боғча пулини ўзлаштириб юборди

У тарбияланувчилар ота-оналаридан жами 70 млн сўмдан зиёд пул...

Наманганда фуқаро ИИБ ходимларини пичоқлади

Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида фуқаро пичоқ билан ички ишлар...

Наманганда реклама қонунчилигини бузган корхоналар жаримага тортилди

Улар ижтимоий тармоқларда тамаки, алкогол ва ўйинчоқ қуроллар иштирокидаги...