Россияда ўзбекистонлик маст мигрант одамни пичоқлаб ўлдирди

Date:

Россиянинг Владивосток шаҳрида алкоголь таъсирида бўлган ўзбекистонлик мигрант маҳаллий аҳолидан бирини пичоқлаб ўлдирди, марҳумнинг ўртоғига тан жароҳати етказди. Бу ҳақда “Комсомолськая правда” хабар берди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган, унга қарши жиноий иш қўзғатилган. Ҳозирда судга айбланувчини ҳибсга олиш учун ариза тайёрламоқда. Терговчилар ўзбекистонлик эркак Россияда бўлишининг қонунийлиги ҳам текширилади.

Тергов маълумотларига кўра, 30 июнь куни Тухачевский кўчасидаги турар жой биноси ёнида маҳаллий аҳоли ва мигрантлар ўртасида жанжал келиб чиққан. Конфликт чоғида ўзбекистонлик эркак маҳаллий аҳолидан бирининг бўйнига пичоқ санчган. Оқибатда жабрланувчи олган жароҳатидан воқеа жойида ҳалок бўлган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон фуқароси марҳумнинг дўстини ҳам яралаган. Унга ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилган. Жабрланувчи аллақачон сўроқ қилинган.

Ҳолат юзасидан икки кишини ўлдириш ва суиқасдга уриниш бўйича жиноий иш қўзғатилган. Жиноят содир этишда қатнашмаган иккинчи Ўзбекистон фуқароси билан тергов ҳаракатлари олиб борилган. Унинг Россияда қолиши учун қонуний асослари йўқлиги сабабли уни мамлакатдан чиқариб юбориш кутилмоқда. Ҳозир у вақтинчалик сақлаш изоляторига жойлаштирилган.

Реадовка нашрининг ёзишича, маст муҳожирлар кўчада мусиқа тинглаб баланд овозда шовқин кўтарган. Икки маҳаллий аҳоли уларга танбеҳ берган. Бу эса ўзбекитонликларга ёқмаган, оқибатда улардан бири маҳаллий фуқарога пичоқ билан ҳужум қилган.

Share post:

Subscribe

spot_imgspot_img

Popular

More like this
Related

Учқўрғон ҳокимиятига учинчи марта миллиардлар ажратиляпти

Янгиқўрғон туманига ҳам 2 млрд. сўмдан ошиқ пул берилади. 

Наманганда боғча мудири боғча пулини ўзлаштириб юборди

У тарбияланувчилар ота-оналаридан жами 70 млн сўмдан зиёд пул...

Наманганда фуқаро ИИБ ходимларини пичоқлади

Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида фуқаро пичоқ билан ички ишлар...

Наманганда реклама қонунчилигини бузган корхоналар жаримага тортилди

Улар ижтимоий тармоқларда тамаки, алкогол ва ўйинчоқ қуроллар иштирокидаги...