Рақобат қўмитаси Лукойлга асоссиз олинган маблағларни қайтариш мажбуриятини қўйди

Date:

Компанияга яна бундай ҳолатга йўл қўймаслик юзасидан кўрсатма берилди. 

Рақобат қўмитаси Лукойлга нарх манипуляцияси бўйича олинган пулларни қайтариш мажбуриятини қўйди. 

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан “Lukoil Overseas Supply and Trading Ltd” компаниясига нисбатан нарх манипуляцияси аломатлари билан иш қўзғатилганди. 

Мазкур иш юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилаётганлиги бўйича маълум қилган эди.

Ушбу иш юзасидан Қўмитанинг Махсус комиссияси “Lukoil Overseas Supply and Trading Ltd” компаниясига “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сонли Қарори билан тасдиқланган «Биржа савдоларида юқори ликвидли ва (ёки) монопол турдаги маҳсулотларни сотиш тартиби тўғрисида»ги Низоми талабларининг бузилишига йўл қўйилганлиги натижасида асоссиз олинган маблағни қайтариш бўйича қарор қабул қилинди. 

Шунингдек, қонунбузилишларни бартараф этиш ва кейинчалик йўл қўймаслик юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.

Маълумот ўрнида, Махсус комиссиянинг ушбу қароридан норози бўлган томон Қўмитанинг Апелляция кенгашига ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Share post:

Subscribe

spot_imgspot_img

Popular

More like this
Related

Учқўрғон ҳокимиятига учинчи марта миллиардлар ажратиляпти

Янгиқўрғон туманига ҳам 2 млрд. сўмдан ошиқ пул берилади. 

Наманганда боғча мудири боғча пулини ўзлаштириб юборди

У тарбияланувчилар ота-оналаридан жами 70 млн сўмдан зиёд пул...

Наманганда фуқаро ИИБ ходимларини пичоқлади

Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида фуқаро пичоқ билан ички ишлар...

Наманганда реклама қонунчилигини бузган корхоналар жаримага тортилди

Улар ижтимоий тармоқларда тамаки, алкогол ва ўйинчоқ қуроллар иштирокидаги...