Музокараларда чегара ва ўзаро алоқалар муҳокама қилинган.

Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизов Афғонистон муваққат мудофаа вазири Муҳаммад Ёқуб билан учрашди.
Бу ҳақда «Толибон» мудофаа вазири X тармоғидаги саҳифасида хабар берди.

Музокараларда чегара, икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш, Афғонистон ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий ва транзит ҳамкорликни ривожлантириш каби масалалар муҳокама қилинган.

