Дунёдаги биринчи сувости суперяхтаси Migaloo М5 тақдим этилди

Date:

Унда панорамали шиша деворлар, технологик жиҳатдан илғор кинотеатр, иккита бассейн ва жакузи, 36 кишига мўлжалланган ҳашаматли ошхона, вертолёт майдончаси ва гараж, иккита махсус сувости кемаси ва иккита сувости аппарати мавжуд. 

Австралиянинг Migaloo компанияси ҳашаматли М5 сувости суперяхтасини намойиш қилди. Компаниянинг таъкидлашича, бу дунёдаги биринчи шундай кема. 

Кеманинг узунлиги 166 метр, кенглиги — 23 метр. Унда 20 нафар меҳмон жойлашади ва 40 нафар экипаж аъзоси хизмат кўрсатади. 

Кема 15 минг км масофани босиб ўтишга мўлжалланган, унинг тезлиги сув юзасида 20 узел, сув остида 12 узелга тенг. Суперяхта 250 метргача чуқурликка тушиб, тўрт ҳафтагача сув остида қолиши мумкин. 

Ички маконга келсак, ишлаб чиқарувчи мижозлар билан маслаҳатлашишга ва уларнинг ҳар бири учун уни ноёб қилишга тайёр. Аммо потенциал харидорлар панорамали шиша деворлар, технологик жиҳатдан илғор кинотеатр, иккита бассейн ва жакузи, 36 кишига мўлжалланган ҳашаматли ошхонага эга бўлиши мумкин. 

Шунингдек, суперяхтада вертолёт майдончаси ва гараж, иккита махсус сувости кемаси ва иккита сувости аппарати мавжуд. 

Migaloo аллақачон М5 учун олдиндан буюртмаларни очган ва уни 2 миллиард долларга баҳолаган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Share post:

Subscribe

spot_imgspot_img

Popular

More like this
Related

Учқўрғон ҳокимиятига учинчи марта миллиардлар ажратиляпти

Янгиқўрғон туманига ҳам 2 млрд. сўмдан ошиқ пул берилади. 

Наманганда боғча мудири боғча пулини ўзлаштириб юборди

У тарбияланувчилар ота-оналаридан жами 70 млн сўмдан зиёд пул...

Наманганда фуқаро ИИБ ходимларини пичоқлади

Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида фуқаро пичоқ билан ички ишлар...

Наманганда реклама қонунчилигини бузган корхоналар жаримага тортилди

Улар ижтимоий тармоқларда тамаки, алкогол ва ўйинчоқ қуроллар иштирокидаги...