Мамлакат Савдо вазири Арман Шаққалиев бу ҳолат мавсумий эканини айтди.

Қозоғистонда тухум нархи ошиб кетди. Мамлакат Савдо вазири Арман Шаққалиев парламентдаги бир гуруҳ журналистлар билан суҳбати чоғида бу ҳолат мавсумий эканини айтди.
Қайд этилишича, Қозоғистонда тухум қарийб 100 тенгега қимматлаган. Олдин 10 дона тухум 566 тенге (тахминан 15 600 сўм)турса, эндиликда унинг нархи 635 тенге (тахминан 17 500 сўм)ни ташкил қилмоқда.
“Мамлакатда тухум нархида мавсумий ўсиш кузатилмоқда. Ой давомида ижтимоий аҳамиятга эга бўлган товарлар 0,2 фоизга ошган”, дейди Арман Шаққалиев.

