Қирғизистон президенти самолётида тўрт нафар бемор Туркияга даволанишга жўнатилди

Date:

Қирғизистон раҳбарининг TU-154 президент самолёти иссиқлик электр станцияси портлаши оқибатида жабрланган тўрт нафар мамлакат фуқаросини даволаш учун Туркияга етказди, деб хабар қилди мамлакат ҳукумати матбуот хизмати.Маълум қилинишича, президент Садир Жапаров 17 январь куни Бишкек чеккасида ўқув парвози чоғида Mi-8MTV вертолёти қулаши оқибатида оғир тан жароҳати олган икки ҳарбийни Туркияга жўнатиш ҳақида буйруқ берган. Шунингдек, 2 февраль куни электр станциясида рўй берган портлашда жароҳатланган Бишкек ИEСнинг икки нафар ишчиси даволанишга жўнатилди.Матбуот хизматининг хабар беришича, жабрланганларни даволаш ихтисослаштирилган клиникада амалга оширилади. Улар билан бирга уларнинг қариндошлари ва икки қирғизистонлик шифокор Туркияга учиб кетишган.

Маълум қилинишича, Туркиядан шифокорларнинг келиши Қирғизистон раҳбари топшириғи ва Туркия Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда ташкил этилган. Таъкидланишича, якунда жабрланганларни даволаш учун Туркиядаги ихтисослаштирилган клиникага ўтказишга қарор қилинган.

Share post:

Subscribe

spot_imgspot_img

Popular

More like this
Related

Учқўрғон ҳокимиятига учинчи марта миллиардлар ажратиляпти

Янгиқўрғон туманига ҳам 2 млрд. сўмдан ошиқ пул берилади. 

Наманганда боғча мудири боғча пулини ўзлаштириб юборди

У тарбияланувчилар ота-оналаридан жами 70 млн сўмдан зиёд пул...

Наманганда фуқаро ИИБ ходимларини пичоқлади

Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида фуқаро пичоқ билан ички ишлар...

Наманганда реклама қонунчилигини бузган корхоналар жаримага тортилди

Улар ижтимоий тармоқларда тамаки, алкогол ва ўйинчоқ қуроллар иштирокидаги...