Канализация қувурини тозаламоқчи бўлган ишчи заҳарланиб вафот этди

Date:

Канализация қувурини тозаламоқчи бўлган ишчи заҳарланиб вафот этди

Шунингдек,  яна бир киши ток уриши оқибатида қурбон бўлган. 

Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида канализация қувурини тозаламоқчи бўлган ишчи заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда вилоят камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси хабарида айтилади.

Хабарга кўра, маҳаллий МЧЖда иш тақсимловчи лавозимида ишлаётган Ў. Икрамов 2024 йил 8 январ куни канализация қувурини тозалаш учун тушганда номаълум газлардан заҳарланган. 

Шунингдек, 2024 йил 18 январ куни Қибрай туманидаги МЧЖ қоровули ҳам бахтсиз ҳодиса қурбони бўлган. У иссиқхона томига чиққанда кучли ток уришидан вафот этган. 

Бандлик бошқармаси эълон қилган ҳужжатларга кўра, ҳар иккала ҳодиса юзасидан комиссия тузилиб, ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, аввал ҳам Тошкент вилоятида бахтсиз ҳодиса сабаб икки киши вафот этганди.

Share post:

Subscribe

spot_imgspot_img

Popular

More like this
Related

Учқўрғон ҳокимиятига учинчи марта миллиардлар ажратиляпти

Янгиқўрғон туманига ҳам 2 млрд. сўмдан ошиқ пул берилади. 

Наманганда боғча мудири боғча пулини ўзлаштириб юборди

У тарбияланувчилар ота-оналаридан жами 70 млн сўмдан зиёд пул...

Наманганда фуқаро ИИБ ходимларини пичоқлади

Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида фуқаро пичоқ билан ички ишлар...

Наманганда реклама қонунчилигини бузган корхоналар жаримага тортилди

Улар ижтимоий тармоқларда тамаки, алкогол ва ўйинчоқ қуроллар иштирокидаги...