Унга асосан, мамлакатимизнинг бир гуруҳ фаол хотин-қизлари давлатимизнинг юксак орден ва медаллари билан мукофотланди.
Улар орасида вилоятимизнинг 4 нафар вакиласи ҳам бор.
Хусусан;
1. «Меҳнат шуҳрати» орденибилан:
Бағишова Билимхон Алимбековна — Чортоқ туманидаги «Соз-сой» маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли.
2. «Дўстлик» ордени билан
Каюмова Маликахон Абдурахимовна — Поп туманидаги «Papfen» масъулияти чекланган жамияти оператори.
3. «Шуҳрат» медали билан
Исраилова Буайшахон Абдурасуловна — Учқўрғон туманидаги «Uchkurgan Textile» масъулияти чекланган жамиятининг «John Deere» пахта терим комбайни механизатори.
4. «Шуҳрат» медали билан
Тошматова Хакимахон Рахимжоновна — Наманган шаҳридаги «Mega Star Flowers» масъулияти чекланган жамияти раҳбари тақдирландилар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида»ги Фармони эълон қилинди.
Date:

