2024 йилда Қозоғистон Ўзбекистондан Дўстлик канали орқали 922 млн куб метр сув олади

Date:

Қозоғистонда Давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштирувчи комиссиясининг 86-йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон вакиллари ҳам иштирок этди. Бу ҳақда Қозоғистон Сув хўжалиги ва ирригация вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Учрашув якунлари бўйича вазир суғориш мавсумида «Дўстлик» давлатлараро канали орқали оқиб ўтадиган 922 миллион куб метр сувни Қозоғистонга етказиб беришга келишиб олди.

Шу билан бирга, Туркистон вилоятидаги Шардара сув омборида 4,8 миллиард куб метр сув тўпланган. Қозоғистон жанубидаги далаларни суғоришда фойдаланиладиган Тўқтўғул сув омборида (Қирғизистон) 8 миллиард куб метр сув йиғилди.

Шунингдек, йиғилишда Норин-Сирдарё каскади сув омборларини жорий йилнинг 30 сентябрига қадар фойдаланишнинг прогноз жадвали тасдиқланди.Йиғилишда Қозоғистон йил бошидан буён раислик қилаётган Оролни қутқариш халқаро жамғармаси доирасидаги ишлар алоҳида муҳокама қилинди. Қозоғистон барча ташкилий ишларни якунлади.“Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида сув-энергетика соҳасидаги ҳамкорлик механизмини яратиш тўғрисида”ги шартнома лойиҳаси ҳам ишлаб чиқилмоқда.“Ҳозирги биринчи вазифамиз тошқин сувини йиғишдир. Биз уни Каспий денгизи, Балхаш, Қамиш-Самар кўлларига, Улитов вилоятидан Қизилўрда вилояти кўлларига ва ҳоказоларга жўнатамиз. Лекин шу билан бирга жанубий вилоятларни ҳам сув билан таъминлаш муҳим. Бу масалада сув дипломатияси жуда муҳим”, — деди сув хўжалиги ва ирригация вазири Нуржон Нуржигитов.ICWCнинг навбатдаги йиғилиши жорий йилнинг сентябрь ойида Туркманистонда бўлиб ўтади.

Share post:

Subscribe

spot_imgspot_img

Popular

More like this
Related

Учқўрғон ҳокимиятига учинчи марта миллиардлар ажратиляпти

Янгиқўрғон туманига ҳам 2 млрд. сўмдан ошиқ пул берилади. 

Наманганда боғча мудири боғча пулини ўзлаштириб юборди

У тарбияланувчилар ота-оналаридан жами 70 млн сўмдан зиёд пул...

Наманганда фуқаро ИИБ ходимларини пичоқлади

Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида фуқаро пичоқ билан ички ишлар...

Наманганда реклама қонунчилигини бузган корхоналар жаримага тортилди

Улар ижтимоий тармоқларда тамаки, алкогол ва ўйинчоқ қуроллар иштирокидаги...