Наманганда қўл жанги бўйича Республика турнири ўтказилди

Date:

Наманган вилоятида гуллар фестивали доирасида ўтказилган республика миқёсидаги қўл жанги турнири катта муваффақият билан ўтказилди.

Ушбу турнирда Ўзбекистоннинг турли вилоятларидан келган 16 нафар кучли профессионаллар ўзаро куч синашди. Турнирнинг алоҳида аҳамияти шундаки, иштирокчилар орасида 6 нафар қизлар ҳам бор эди, бу эса мусобақага янада кўпроқ ранг-баранглик қўшди.

Мусобақа давомида қизғин ва муросасиз курашлар бўлиб ўтди. Иштирокчилар ўзларининг юқори даражадаги тайёргарликларини ва чидамлиликларини намойиш этдилар. Мусобақанинг дастлабки босқичларида 8 та жуфтлик ўзаро баҳс олиб борди.

Турнир ниҳоясида йигитлар ўртасида 57 кг вазнда Жиззахлик спортчи Анвар Эргашев, 73 кг вазнда Наманган вилоятидан Шахобиддин Турсунов,  94 кг вазнда Тошкентлик спортчи Улуғбек Низомиддинов, 80 кг вазнда Сирдарё вилоятидан Жамшид Отамуродов ҳамда +97 кг вазнда оғритиш усули билан Бухорилик спортчи Амирхон Нутфуллаев ғолиб деб топилган бўлса, қизлар орасидан эса 53 кг вазнда Наманганлик спортчи Рухшона Мирзаева, 48 кг вазнда Навоийдан Маржона Файзуллаева ва +70 кг вазнда Тошкент шаҳри спортчиси Умида Абдуллаева ғолиб деб топилди ҳамда уларга тантанали равишда мукофотлар топширилди.



Гуллар фестивали доирасида ташкил этилган қўл жанги турнири Наманган
вилоятида спорт
ва маданиятнинг
бирлашувини, ёшларнинг
фаоллигини ва уларнинг спортга бўлган
қизиқишини
яна бир
бор намойиш этди. Бу каби тадбирлар юртимизда спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда
муҳим рол ўйнайди.



Share post:

Subscribe

spot_imgspot_img

Popular

More like this
Related

Учқўрғон ҳокимиятига учинчи марта миллиардлар ажратиляпти

Янгиқўрғон туманига ҳам 2 млрд. сўмдан ошиқ пул берилади. 

Наманганда боғча мудири боғча пулини ўзлаштириб юборди

У тарбияланувчилар ота-оналаридан жами 70 млн сўмдан зиёд пул...

Наманганда фуқаро ИИБ ходимларини пичоқлади

Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида фуқаро пичоқ билан ички ишлар...

Наманганда реклама қонунчилигини бузган корхоналар жаримага тортилди

Улар ижтимоий тармоқларда тамаки, алкогол ва ўйинчоқ қуроллар иштирокидаги...