Туркияда турар жой биноси қулаб тушди

Date:

Истанбулнинг ғарбий қисмида 3 қаватли турар жой биноси қулаб тушди. Бу ҳақда “Anadolu Ajansı” хабар берди.

Ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлиб, 8 киши жароҳатланган.

“Küçükçekmece“ туманида жойлашган бино якшанба куни маҳаллий вақт билан эрталаб соат 8:45 да қулаган. Ҳодиса сабаблари аниқ эмас, портлаш ёки сейсмик фаоллик белгилари кузатилмаган.

Воқеа жойига келган шаҳар мэри Довуд Гул вайроналар остидан 7 киши чиқариб олинганини айтди. Кейинроқ мэрия яна бир киши қутқарилгани, 1 кишининг жасади топилганини маълум қилди.

Бино бундан 36 йил аввал қурилган бўлиб, унинг юқори икки қаватида одамлар яшаган, пастки икки қаватида эса тадбиркорлар фаолият юритган.

Атроф-муҳит, урбанизация ва иқлим ўзгариши вазири Меҳмет Ўзҳасекининг сўзларига кўра, бино қуриб битказилгач, унинг устига бир қават қўшимча ноқонуний қурилиш қилинган. Бирламчи текширувларда бино архитектура-муҳандислик стандартларини бузган ҳолда қурилгани, қурилишда денгиз қуми ишлатилгани аниқланган.

Share post:

Subscribe

spot_imgspot_img

Popular

More like this
Related

Учқўрғон ҳокимиятига учинчи марта миллиардлар ажратиляпти

Янгиқўрғон туманига ҳам 2 млрд. сўмдан ошиқ пул берилади. 

Наманганда боғча мудири боғча пулини ўзлаштириб юборди

У тарбияланувчилар ота-оналаридан жами 70 млн сўмдан зиёд пул...

Наманганда фуқаро ИИБ ходимларини пичоқлади

Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида фуқаро пичоқ билан ички ишлар...

Наманганда реклама қонунчилигини бузган корхоналар жаримага тортилди

Улар ижтимоий тармоқларда тамаки, алкогол ва ўйинчоқ қуроллар иштирокидаги...