Омбудсман меҳнат қуллигидан қочган аёлни Россиядан қайтаришга ёрдам берди

Date:

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг Жиззах вилоятидаги минтақавий вакилига фуқаро алдов йўли билан Россияга ишлашга олиб кетилган синглисини Ўзбекистонга қайтариб олиб келишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Жиззах вилоятидаги минтақавий вакилига фуқаро F.L. алдов йўли билан Россияга ишлашга олиб кетилган синглисини Ўзбекистонга қайтариб олиб келишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Мурожаатчининг қайд этишича, синглиси F.S.ni 2024 йилнинг январь ойида фуқаро D.O. алдов йўли билан Россияга ишлаш учун олиб кетган ва паспортини рўйхатга қўйиш важи билан олиб қўйиб, 5 ой давомида катта далада мажбурлаб ишлатган. Сўнг синглиси Самара шаҳрига қочишга муваффақ бўлган, аммо Ватанига қайтиб келишга имкон тополмаган.

Мазкур мурожаат дарҳол Омбудсман назоратига олиниб, ҳолат Жиззах вилоятидаги минтақавий вакили томонидан Республика “Истиқболли авлод” нодавлат нотижорат ташкилоти Жиззах вилоят бўлими билан ҳамкорликда ўрганилди.

Натижада, фуқаро F.S. жорий йилнинг 27 июль куни Ўзбекистонга қайтариб олиб келинди ва ҳозирда у оиласи бағрида.

Lotin|Кирилл

Share post:

Subscribe

spot_imgspot_img

Popular

More like this
Related

Учқўрғон ҳокимиятига учинчи марта миллиардлар ажратиляпти

Янгиқўрғон туманига ҳам 2 млрд. сўмдан ошиқ пул берилади. 

Наманганда боғча мудири боғча пулини ўзлаштириб юборди

У тарбияланувчилар ота-оналаридан жами 70 млн сўмдан зиёд пул...

Наманганда фуқаро ИИБ ходимларини пичоқлади

Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида фуқаро пичоқ билан ички ишлар...

Наманганда реклама қонунчилигини бузган корхоналар жаримага тортилди

Улар ижтимоий тармоқларда тамаки, алкогол ва ўйинчоқ қуроллар иштирокидаги...