Date:

Альцгеймер касаллигининг инсондан инсонга юқиши билан боғлиқ илк ҳолат аниқланди

Альцгеймер касаллигининг инсондан инсонга юқиши билан боғлиқ илк ҳолат аниқланди

Тиббиёт тарихида илк бор Альцгеймер касаллигининг инсондан инсондан юқиши билан боғлиқ клиник ҳолатлар аниқланди. Бу, Буюк Британия олимлари томонидан ўтказилган тадқиқот давомида маълум бўлди. Мазкур патология 8 нафар беморда қайд этилди.

Аслида, бу воқеликнинг илдизи анча узоқ. Гап шундаки, ўтган асрнинг 60-80-йилларида Буюк Британияда ўлган донорлар гипофиз безидан олинган ўсиш гормони билан даволаш усули амалиётда қўлланилган.https://yastatic.net/safeframe-bundles/0.83/1-1-0/protected/render.htmlРЕКЛАМА

Аммо вақт ўтиб, энсефалопатия, яъни, бош мияда пайдо бўлган нуқсонлар туфайли беморлар орасида кўп ўлим ҳолатлари кузатилди. Оқибатда янги терапия усулига тақиқ қўйилиб, уларнинг ўрнини синтетик гармонлар эгаллади.

Бироқ ўша янглиш муолажалар туфайли 8 нафар беморда 35-50 ёшида Альцгеймер касаллигининг ўзига хос белгиси бўлган бета-амилоид оқсили юзага келгани аниқланди. Ваҳоланки, уларда ушбу хасталикка мутлақо мойиллик бўлмаган.

Буни олимлар 2017-2022 йилларда ўтказилган тадқиқотлар давомида ўрганишди. Ҳозир ана шу 8 бемордан 3 нафари ҳаётдан кўз юмган.

Мутахассислар хулосасига кўра, Альцгеймернинг юқиши вирусли ёки бактериал инфекциялар каби кечмайди. Бу патология фақат бемор донордан инсон тўқималари (ёки унинг экстракти) тасодифий кўчириб ўтказилган ҳоллардагина юз бериши мумкин. Бунга зарарланган гипофиз бези гормонлари сабаб бўлади.

Экспертлар, янги тадқиқот касалликни янада кенгроқ ва чуқурроқ ўрганиш имконини беради, деган хулосада.

Share post:

Subscribe

spot_imgspot_img

Popular

More like this
Related

Учқўрғон ҳокимиятига учинчи марта миллиардлар ажратиляпти

Янгиқўрғон туманига ҳам 2 млрд. сўмдан ошиқ пул берилади. 

Наманганда боғча мудири боғча пулини ўзлаштириб юборди

У тарбияланувчилар ота-оналаридан жами 70 млн сўмдан зиёд пул...

Наманганда фуқаро ИИБ ходимларини пичоқлади

Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида фуқаро пичоқ билан ички ишлар...

Наманганда реклама қонунчилигини бузган корхоналар жаримага тортилди

Улар ижтимоий тармоқларда тамаки, алкогол ва ўйинчоқ қуроллар иштирокидаги...