Фарғонада қизи билан ишқий муносабатда бўлган эркакдан $500 талаб қилган ота қамалди

Date:

Фарғонада қизи билан ишқий муносабатда бўлган эркакдан $500 талаб қилган ота қамалдиФарғона вилояти Қўқон шаҳрида товламачилик билан шуғулланиб келаётган оила қўлга тушди. Бу ҳақда «Миллар» дастурида хабар берилди.Маълум бўлишича, 2004 йилда туғилган қиз Наманган вилоятидан Қўқон шаҳрига ишлагани борган эркак билан ишқий муносабат ўрнатиб, у билан ижарага уй олиб, бирга яшай бошлаган.Қизи номаълум эркак билан яширинча яшаб юрганидан хабар топган ота фарзанди билан айнан шу эркакдан пул ундириш режасини тузади ва ошиқ йигитга қўнғироқ қилиб, уни шарманда қилувчи маълумотларни сир сақлаш эвазига 500 АҚШ доллари миқдорида пул талаб қилган. Жабрланувчи эса Қўқон шаҳар ИИБга мурожаат этади.Шундан сўнг, «уддабурон» ота ва қиз қармоққа тушган эркакдан бўнак сифатида 3 млн 600 минг сўм миқдоридаги пулни олган пайтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.Ҳолат бўйича жиноий иш очилган. Тергов ҳаракатларидан сўнг, қизнинг отаси 3 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Унинг қизига эса озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Share post:

Subscribe

spot_imgspot_img

Popular

More like this
Related

Учқўрғон ҳокимиятига учинчи марта миллиардлар ажратиляпти

Янгиқўрғон туманига ҳам 2 млрд. сўмдан ошиқ пул берилади. 

Наманганда боғча мудири боғча пулини ўзлаштириб юборди

У тарбияланувчилар ота-оналаридан жами 70 млн сўмдан зиёд пул...

Наманганда фуқаро ИИБ ходимларини пичоқлади

Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида фуқаро пичоқ билан ички ишлар...

Наманганда реклама қонунчилигини бузган корхоналар жаримага тортилди

Улар ижтимоий тармоқларда тамаки, алкогол ва ўйинчоқ қуроллар иштирокидаги...