Ўзбекистонда энг кам ойлик олаётган соҳа ходимлари кимлар?

Date:

Ўзбекистонда 2023-йилда ўртача ойлик иш ҳақи 4 миллион 551 минг сўмни ташкил этди. Бироқ айрим соҳаларда тўланадиган ўртача ойлик иш ҳақлари миқдори мазкур қийматга етмайди.

Мамлакатда ўтган йили ойлиги умумий ҳисобдаги ўртача миқдорга етмаган энг паст даромад олувчилар таълим ва соғлиқни сақлаш соҳалари вакиллари бўлган. Хусусан, ойлик миқдори доимий қуйи поғоналарни банд этаётган таълим соҳасида ўртача иш ҳақи 3,1 миллион сўмни ташкил этган. Соғлиқни сақлашда эса 3 миллион сўм бўлган. Бу миқдор номинал ҳисобланган бўлиб, солиқ ва бошқа тўловларни ўз ичига олган даромадлардир.

Таълим

Статистика агентлиги таълим соҳасини асосий тармоқлари бўйича ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқди. Маълум бўлишича, 2023-йилда соҳа бўйича энг юқори ўртача ойлик иш ҳақи олий таълимда тўланган — 7,4 миллион сўм. Энг паст кўрсаткич эса мактабгача таълимда кузатилган —1,7 миллион сўм.

Таълим соҳаси бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳрида қайд этилган — 5 миллион сўм. Шу билан бирга, Тошкент (3 миллион сўм) ҳамда Навоий вилоятларида (3 миллион сўм) бошқа ҳудудларга нисбатан юқорироқ иш ҳақи тўланган.

Энг паст иш ҳақи Қашқадарё (2,6 миллион сўм) ва Фарғона (2,8 миллион сўм) вилоятларида тўланган. Шунингдек, Қорақалпоғистонда, Сурхондарё, Бухоро, Жиззах, Самарқанд ҳамда Хоразм вилоятларида ўртача ойлик иш ҳақи 3 миллион сўмга ҳам етмаган.

Умуман олганда, таълим соҳасидаги ўртача ойлик иш ҳақи 2022-йилда 2,6 миллион сўмни ташкил этган.

Соғлиқни сақлаш

Соғлиқни сақлаш соҳасининг фаолият тури бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳрида кузатилган — 3,7 миллион сўм. Шу билан бирга, Қорақалпоғистонда (3,3 миллион сўм) ҳамда Хоразм вилоятида (3,2 миллион сўм) нисбатан юқорироқ кўрсаткич қайд этилган.

Энг паст ойлик кўрсаткичлар Қашқадарё, Наманган ва Сурхондарё вилоятларида кузатилган бўлса, у ерларда соғлиқни сақлаш ходимларининг ўртача ойлик иш ҳақи 3 миллион сўмдан кам бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 2022-йилда соғлиқни сақлаш соҳасидаги ўртача ойлик иш ҳақи 2,6 миллион сўмни ташкил этганди.

Аввалроқ ўртача ойлик иш ҳақининг энг баланд кўрсаткичи молия ва суғурта соҳасида (13,3 миллион сўм) қайд этилгани хабар қилинганди

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Share post:

Subscribe

spot_imgspot_img

Popular

More like this
Related

Учқўрғон ҳокимиятига учинчи марта миллиардлар ажратиляпти

Янгиқўрғон туманига ҳам 2 млрд. сўмдан ошиқ пул берилади. 

Наманганда боғча мудири боғча пулини ўзлаштириб юборди

У тарбияланувчилар ота-оналаридан жами 70 млн сўмдан зиёд пул...

Наманганда фуқаро ИИБ ходимларини пичоқлади

Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида фуқаро пичоқ билан ички ишлар...

Наманганда реклама қонунчилигини бузган корхоналар жаримага тортилди

Улар ижтимоий тармоқларда тамаки, алкогол ва ўйинчоқ қуроллар иштирокидаги...