Тошкент вилоятида «жин чиқариш» вақтида аёлни ўлдириб қўйган шахсларга қарор чиқарган судя жаримага тортилди

Date:

Оққўрғон туман суди раиси эътиборсизлик билан чиқарган қарори сабаб жаримага тортилди.

Тошкент вилояти Оққўрғон туман суди раиси Санжар Исақулов эътиборсизлик билан чиқарган қарори сабаб жаримага тортилди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши хабар берди.

Гап бир неча куни аввал ижтимоий тармоқда тарқалган икки эркакнинг “жин чиқариш” пайтида 42 ёшли аёлни ўлдириб қўйгани ҳақидаги суд ҳукми ҳақида бормоқда. Мазкур суд қарори матнида бир қатор граматик хатолар, яъни жумлалар бир-бирига мос келмаслиги ҳолати кузатилган.

Қайд этидилича, мазкур суд ҳукми ёзилишида жиддий эътиборсизликларга йўл қўйилган, хусусан, судьянинг бепарволиги оқибатида унинг (ҳукмнинг) лойиҳа варианти «E-XSUD» электрон базасига киритилган. Шу сабабли, ушбу ҳолат юзасидан Тошкент вилоят судлари судьялари малака ҳайъати томонидан хизмат текшируви тайинланган. Текширув давомида юқоридаги айбловлар ўз тасдиғини топган.

Шундан сўнг, хизмат текшируви якунлари Тошкент вилояти судлари судьялари малака ҳайъатида муҳокама қилиниб, жиноят ишлари бўйича Оққўрғон туман суди раисига нисбатан жарима жазо чораси қўлланилган.

Share post:

Subscribe

spot_imgspot_img

Popular

More like this
Related

Учқўрғон ҳокимиятига учинчи марта миллиардлар ажратиляпти

Янгиқўрғон туманига ҳам 2 млрд. сўмдан ошиқ пул берилади. 

Наманганда боғча мудири боғча пулини ўзлаштириб юборди

У тарбияланувчилар ота-оналаридан жами 70 млн сўмдан зиёд пул...

Наманганда фуқаро ИИБ ходимларини пичоқлади

Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида фуқаро пичоқ билан ички ишлар...

Наманганда реклама қонунчилигини бузган корхоналар жаримага тортилди

Улар ижтимоий тармоқларда тамаки, алкогол ва ўйинчоқ қуроллар иштирокидаги...