Наманган шаҳрида электробус қатнови йўлга қўйилади

Date:

Наманган шаҳрида электробус қатнови йўлга қўйилади

Давлатмиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 29 январь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида жамоат транспортини ривожлантириш ва йўловчи ташишни хизматларини яхшилаш бўйича бир қатор топшириқлар берилган эди.

Бугун Наманган шаҳар ҳокими Анваржон Отаходжаев Хитой давлатининг автобус ва электробус ҳамда маиший техникалар ишлаб чиқарувчи йирик корхоналари вакиллари билан учрашди.

Учрашувда Хитойнинг « Geely New Energy Commercial Vehicle Group» компанияси вакили Dennis Dong автобус ва электробус каби жамоат транспортларини олиб кириш ҳамда «New Kinpo Group»  компанияси вакили Эрик Шиау томонидан Наманганда электротехника воситалари ишлаб чиқариш заводи ташкил этиш бўйича таклифларини билдирилди. 

-  Электробус шаҳримиз учун жуда зарур, дастлаб 10 тадан олиб келиб марказий кўчаларимизга йўналишлар бўйича тажриба сифатида қатновини йўлга қўямиз. –деди, шаҳар ҳокими Анваржон Отаходжаев.
Икки томонлама самимий руҳда ўтган учрашувда компания вакиллари билан шу каби энергия тежамкор, атроф муҳит ва экологияга зарарсиз бўлган техникаларни жалб қилиш, ишлаб чиқаришда ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишиб олинди.

Share post:

Subscribe

spot_imgspot_img

Popular

More like this
Related

Учқўрғон ҳокимиятига учинчи марта миллиардлар ажратиляпти

Янгиқўрғон туманига ҳам 2 млрд. сўмдан ошиқ пул берилади. 

Наманганда боғча мудири боғча пулини ўзлаштириб юборди

У тарбияланувчилар ота-оналаридан жами 70 млн сўмдан зиёд пул...

Наманганда фуқаро ИИБ ходимларини пичоқлади

Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида фуқаро пичоқ билан ички ишлар...

Наманганда реклама қонунчилигини бузган корхоналар жаримага тортилди

Улар ижтимоий тармоқларда тамаки, алкогол ва ўйинчоқ қуроллар иштирокидаги...