«Антиструмін-Дарниця» дори воситасидан болалар нобуд бўлгани мутлақо асоссиз – Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази

Date:

Ушбу дори воситаси Ўзбекистонда давлат рўйхатидан ўтказилмаган бўлиб, тиббиёт амалиётида қўлланишига рухсат этилмаган.

Ижтимий тармоқларда Украина компанияси томонидан ишлаб чиқарилган “Антиструмін-Дарниця” препарати сурати илова қилинган хабарда, мазкур дори воситасидан Ўзбекистонда болалар нобуд бўлганлиги ҳамда ушбу препаратни қўлламаслик тўғрисида номаълум аёл кишига тегишли аудио тарқалмоқда.

Ушбу хабар юзасидан «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» давлат муассасаси изоҳ берди.

Қайд этилишича, аудиохабарга сурати илова қилинган Украина компаниясига тегишли “Антиструмін-Дарниця” дори воситаси Ўзбекистонда давлат рўйхатидан ўтказилмаган бўлиб, тиббиёт амалиётида қўлланишига рухсат этилмаган.

«Шу ўринда, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази телеграмда тарқалаётган аудио юзасидан юртошларимиз хавотирга тушмасликларини, хабарда айтилаётган маълумотлар хақиқатга мутлақо зид эканлигини маълум қилади», — дейилади хабарда. 

Share post:

Subscribe

spot_imgspot_img

Popular

More like this
Related

Учқўрғон ҳокимиятига учинчи марта миллиардлар ажратиляпти

Янгиқўрғон туманига ҳам 2 млрд. сўмдан ошиқ пул берилади. 

Наманганда боғча мудири боғча пулини ўзлаштириб юборди

У тарбияланувчилар ота-оналаридан жами 70 млн сўмдан зиёд пул...

Наманганда фуқаро ИИБ ходимларини пичоқлади

Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида фуқаро пичоқ билан ички ишлар...

Наманганда реклама қонунчилигини бузган корхоналар жаримага тортилди

Улар ижтимоий тармоқларда тамаки, алкогол ва ўйинчоқ қуроллар иштирокидаги...