Энди атмосферага таъсир кўрсатувчи корхоналар қуриладиган жойлар депутатлар розилиги билан белгиланади

Date:

Энди атмосферага таъсир кўрсатувчи корхоналар қуриладиган жойлар депутатлар розилиги билан белгиланадиБугунги кунда айрим ҳудудларда аҳолига яқин жойда қурилган корхона ва ташкилотлар, иншоотлар атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи тутун ва газларни чиқариши билан шу ҳудуд фуқароларининг эътироз ва мурожаатларига сабаб бўлаётганини тез-тез кузатиш мумкин. Эндиликда атмосферага бевосита таъсир кўрсатувчи бундай корхона ва иншоотлар қуриладиган жойлар маҳаллий Кенгаш депутатларининг розилиги асосида ҳал этилади.Гап шундаки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 февраль куни қабул қилинган “Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи ёки унга бевосита таъсир кўрсатувчи корхона ва иншоотлар қуриладиган жойлар, чиқиндилар кўмиб ташланадиган жойлар халқ вакиллари розилиги билан белгиланиши мустаҳкамлаб қўйилди. Шунингдек, ушбу фармонга кўра, маҳаллий аҳамиятга молик бўлган курорт табиий ҳудудлар, рекреация зоналари, ботаника ва дендрология боғлари, табиат боғлари ҳам фақатгина Кенгашлар розилиги билан ташкил этилади ёки тугатилади. Яъни, бу борадаги қарорлар тегишли ҳудуд аҳолиси томонидан сайланган депутатлар фикрини инобатга олган ҳолда, коллегиал тартибда қабул қилинади. Ҳудудлардаги мавжуд боғлар, табиий ҳудудларни сақлаб қолиш ҳамда янгиларини барпо этишда ўша ҳудуд аҳолисининг муносабати, фикрлари муҳим ва ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади.

Share post:

Subscribe

spot_imgspot_img

Popular

More like this
Related

Учқўрғон ҳокимиятига учинчи марта миллиардлар ажратиляпти

Янгиқўрғон туманига ҳам 2 млрд. сўмдан ошиқ пул берилади. 

Наманганда боғча мудири боғча пулини ўзлаштириб юборди

У тарбияланувчилар ота-оналаридан жами 70 млн сўмдан зиёд пул...

Наманганда фуқаро ИИБ ходимларини пичоқлади

Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида фуқаро пичоқ билан ички ишлар...

Наманганда реклама қонунчилигини бузган корхоналар жаримага тортилди

Улар ижтимоий тармоқларда тамаки, алкогол ва ўйинчоқ қуроллар иштирокидаги...