
Америкалик тадбиркор Илон Маск камида 12-марта ота бўлди. Бу ҳақда Bloomberg манбаларга таяниб ёзмоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, 2024 йил бошида Neuralink корпорацияси топ-менежери Сиобхан Зилис тадбиркорнинг учинчи фарзандини дунёга келтирган. Улар 2021 йилда эгизакларнинг ота-онаси бўлишган эди.
Бироқ манбалар бола ҳақидаги бошқа тафсилотларни, жумладан унинг жинсини ошкор қилмади.
Материалда қайд этилишича, тадбиркорнинг қўшиқчи Гримес (ҳақиқий исми Клер Элис Баучер) билан бирга учта фарзанди ҳам бор. Маск рассом билан 2021 йилгача учрашган.
Бундан ташқари, тадбиркорнинг биринчи рафиқаси Жастин Уилсон олти фарзандни дунёга келтирган. Неваданинг тўнғич фарзанди хавфли синдром туфайли 10 ҳафталигида вафот этди. Кейинчалик Маск ва Уилсон уч эгизак фарзандли бўлишди. Тадбиркор 2000 йилдан 2008 йилгача биринчи хотини билан яшаган.
Шу билан бирга, мақола муаллифлари тадбиркорнинг очиқчасига пронатализм ҳаракати билан рози эканлигини таъкидладилар. Пронатализм тарафдорларининг кўпчилиги абортга қарши ва туғилиш даражасини ошириш учун курашишади.

